Fri. Mar 29th, 2024

Бугун тадбиркор ёки ҳунарманд ўзининг интеллектуал мулкини (ғоясини) ҳимоя қила олиши мумкинми? Бунинг қандай ҳуқуқий кафолатлари мавжуд?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан қўқонлик тадбиркорлар, ҳунармандлар, кичик бизнес вакиллари ва ёшлар учун Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Фаоллар залида ташкил этилган ўқув-семинарда юқоридаги масалалар юзасидан тушунчалар берилди.

Семинарда “Ўзбекистонда интеллектуал мулк муҳофазаси. Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар”, “Ноҳалол рақобат мисолида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш”, “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашда Савдо-саноат палатасининг ўрни”, “Ҳунармандчиликда интеллектуал мулк бўйича муаммолар” номли мавзуларда маърузачиларнинг чиқишлари тингланди.

Семинарда бир қатор кичик бизнес вакиллари ҳамда ҳунармандларнинг интеллектуал мулк ҳимоясига доир муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.