Pay. Mar 28th, 2024

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон мамлакатимизнинг турли халқаро иқтисодий рейтинглардаги кўрсаткичларини яхшилаш, рейтинг кўрсаткичларини доимий назорат қилиб боришни назарда тутади.

Ушбу фармон ижроси хусусан шаҳримиздаги давлат идоралари ва мутасадди ташкилотлар смарадорлигини ошириш, уларнинг фаолиятини алиқ белгиланган кўрсаткичлар аосида натижадорликка қаратиш имконини беради.

Янги фармон инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолиятда эркинликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги моддий ва процессуал нормаларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган.