Jum. Mar 29th, 2024

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Қўқон бўлими ташаббусига асосан шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ижтимоий муҳофазага муҳтож аёлларнинг хонадонларига бориб, байрам билан қутладилар.

Маҳалла раислари аёлларни хотин-қизлар байрами билан чин юракдан қутлаб, гуллар ва совғалар ҳадя этдилар. Шу билан бир қаторда, аёлларнинг ижтимоий муаммолари ҳам ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Асосан ёши улуғ, қарилик гаштини сураётган аёллар кутилмаган эътибор учун ҳукуматимизга, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга доимо эътибор қаратиб келаётган Президентимизга оқилона сиёсатлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, қўлларини дуога очдилар.