Pay. Mar 28th, 2024

Намойишни кузатган байрамона кайфиятдаги ҳамшаҳарларимиз Ўзбекистон Миллий армияси хизматида бўлган ҳарбий техникалар, қуроллар-аслаҳалар ҳамда техник воситаларни томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

Майдонда саф тузиб ўтган ҳарбий техникалар, ҳарбий бўлинмалар ва ҳарбий ўқув даргоҳлари курсантлари намойишни кузатган минглаб ҳамшаҳарларимизнинг олқишлари остида кутиб олиндилар.
Намойишда Миллий армиямизнинг куч-қудрати, Ватанга бўлган чексиз садоқат ҳисси ҳарбий бўлинмаларнинг турли чиқишлари орқали ифода этилди.