Pay. Mar 28th, 2024

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Қўқон шаҳридаги автомобиллар тураргоҳида содир бўлган воқеа юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлигининг
РАСМИЙ БАЁНОТИ

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг берган маълумотига кўра ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари натижасида Қўқон шаҳар, Фаробий кўчасида жойлашган “Қўқон савдо комплекси” МЧЖ ёнидаги жойдан “Улуғбек Мега Транс” МЧЖ раҳбари ҳеч қандай ҳужжатларсиз, йўналишсиз такси автомашиналари учун рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида фойдаланиб келгани аниқланди.

Йўловчиларни ҳақорат қилган фуқарога Қўқон шаҳар Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183- моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаронинг рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида жойдан фойдаланганлиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қўқон шаҳар бўлими томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 23.11.2019