Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг навбатдаги қабулида фуқаро Дилбархон Асқаровани уй-жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилиб, шаҳар Уй-жой комиссиясига ўрганиш учун жўнатилди. Шу билан бир қаторда, фуқарони ишга жойлаш масаласи ҳам ижобий хал этилди.

Қабулда фуқаро Абдуллажон Ишмуратовни ишга жойлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, ижобий хал этилди. Фуқаронинг соҳадаги юқори малакаси инобатига олиниб, Геофизика корхонаси шаҳар бўлимига ишга қабул қилинадиган бўлди.

Фуқаро Озода Сулаймонованинг уй-жой билан таъминлаш ва фарзандининг соғлиғини тиклаш масалалари ҳам ўрганилиб, кўп қаватли уйлардан кредит асосида уй-жой билан таъминлашда кўмак кўрсатиладиган бўлди. Фуқарони фарзанди тегишли соғлиқни сақлаш муассасасаси томонидан назорат остига олинди.

Шу куни Маруфжон Усмонов 21 нафар фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларини хал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.