Shan. Apr 20th, 2024

Қўқон бозорларида манекенларнинг соқолини яшириш хусусида ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумот юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг
РАСМИЙ БАЁНОТИ

Қўқон шаҳар ҳокимлигига шаҳар бозорларидаги манекенлар юзасидан ҳеч қандай ёзма, электрон ёки оғзаки мурожаат келиб тушмаган. Қўқон шаҳри бозорларида ўтказилган ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда манекенлар соқолини яшириш юзасидан тарқатилган хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Манекенлар тадбиркорларнинг ўз маҳсулотини реклама қилиб сотиш учун мўлжалланган шахсий мулкидир. Тадбиркорлар ўз мулкидан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай мақсадда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.