Jum. Apr 26th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов Қўқон шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари тайёргарлигини кўрикдан ўтказди. Шаҳримиз марказида шаҳар ИИБ соҳавий хизматлари учун саф кўриги ўтказилиб, сафдаги ҳар бир ходим билан юзма-юз суҳбатлашилди. Ходимларга бугунги кунда қўйилаётган вазифалардан кўзланган мақсадлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Жисмонан бақувват, ақлан етук ходим Ватан тинчлиги учун хизмат қилишни энг олий бурч деб билса, ҳар куни ўз устида ишласа, тажриба орттирса, бу нафақат соҳа ривожига, балки мамлакат ривожига ҳам улкан ҳисса қўшиши таъкидланди.

Шаҳримизда фаолият олиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб чиққан Азизбек Икрамов келгусида соҳадаги ислоҳотларнинг давом эттирилишини, жаҳон андозалари ва замон талабларига мос хизматга айлантирилишини айтиб ўтди.

Шунингдек шаҳарда йўллар талаб даражасига етказилиши, йўл белгилари ва йўл чизиқларининг ўз ўрнида бўлиши йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишнинг муҳим жиҳати эканлигини таъкидлаб, бир қанча топшириқлар берди.