Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги Мажлислар залида аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга бағишланган танқидий таҳлилилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Фарғона вилояти ИИБнинг хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хилола Уринова, Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Лолахон Назирова шаҳримиз маҳаллари, корхона ташкилотларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахасисилари иштирок этдилар. 2019 йилда Қўқон шаҳрида хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар юзасидан Фарғона вилояти ИИБнинг хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хилола Уринованинг хисоботи тингланди.

Хисоботда кўрсатиб ўтилган жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама этилди. Йиғилишда Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда аёллар ўртасида жиноят содир этилишига йўл қўйган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахасисиларига интизомий чоралар кўрилиши белгиланди.

Келажакда аёллар ўртасида жиноятчиликка йўл қўймаслик мақсадида оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таъминлаш, ажрим арафасидаги оилалар билан ишлаш, ноқонуний никоҳларнинг олдини олишга қаратилган Мониторинг гуруҳи тузилди.