Pay. Apr 25th, 2024

Шаҳримизнинг Ўрда тантаналар саройида боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, болаларни Янги йил байрами билан чин юракдан қутлади. Мамлакатимизда имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсат, Президентимиз ташаббуси билан ёшларни билимга, китоб ўқишга ва замонавий технологияларга жалб этишга қаратилган ташаббуслар хусусида сўзлади.

Қўқон шаҳар ҳокими болалар учун байрам тадбирини ташкил этишга ҳомийлик қилган “Бекавтойўловчитранс” МЧЖнинг раҳбари ва бир неча ходимларига аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномаларини топширди.

Кўтаринки кайфиятда Янги йил Арчаси атрофида ўтказилган тадбирда болажонлар учун Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокида турли кўнгилочар ўйинлар, рақслар ҳамда саҳналаштирилган постановкалар намойиш этилди.