Pay. Mar 28th, 2024

“Юртим байроғи эркин шамолда ўсган” байрам тадбирини ўтказиш Ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов байрам дастури доирасидаги тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, тадбирга шаҳримизда яшайдиган барча миллат ва элатлар вакиллари, ёшлар, фахрийлар, адабиёт ва санъат намояндаларини кенг жалб қилиш ва бошқа масалалар юзасидан ишчи гуруҳлар раҳбарларига топшириқлар берди.

Тадбир продюсери ва режиссёри иштирокида ҳар бир масала атрофлича муҳокама этилди. Дастур доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларни байрамона безаш, репитиция жараёнларида 3000 дан ортиқ иштирокчиларга иссиқ ичимликлар ва нонушта бериш, иштирокчиларни байрамга тайёргарлик вақтида транспорт билан таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.