Shan. Apr 20th, 2024

Сектор штабида таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, МФЙлар ҳамда ширкатлар масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда мавсумга тайёргарлик ишларида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тушунтириш берилди.

Хусусан, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида камчиликлар рўйхатини тузиб, зудлик билан ҳал этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш тавсия этилди. Ташкилотлардаги хоналарни иситишучун зарур бўлган барча тайёргарликларни ниҳоясига етказиш, жумладан қозонхоналарни синовдан ўтказиш, кўмир заҳирасини яратиш масалаларига эътибор қаратилди.